Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатлари умумий молия бозорини шакллантириш масаласини муҳокама қилди

ЕОИИ умумий молия бозорини шакллантириш концепцияси доирасида молиявий хизматлар провайдерлари бозорларига шўъба корхоналари ва уларнинг тижорат мавжудлиги орқали ўзаро киришни таъминлайдиган стандартлаштирилган лицензия механизмини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати ҳузуридаги Молия бозорлари бўйича маслаҳат қўмитасида умумий молия бозорини шакллантириш ва молиявий хизматлар соҳасидаги қонунчиликни уйғунлаштиришга ёндашувлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш Москва шаҳрида ЕИК штаб-квартирасида Комиссиянинг иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султонов раислигида бўлиб ўтди.
ЕОИИ умумий молия бозорини шакллантириш концепцияси доирасида молиявий хизматлар провайдерлари бозорларига шўъба корхоналари ва уларнинг тижорат мавжудлиги орқали ўзаро киришни таъминлайдиган стандартлаштирилган лицензия механизмини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Стандартлаштирилган лицензия - бу бош ташкилотнинг келиб чиқиши мамлакатининг молиявий регулятори томонидан берилган махсус рухсатнома.
Бахит Султоновнинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат банк ва суғурта соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни ўзаро тан олиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган. Бундан ташқари, у юридик ва жисмоний шахслар учун молиявий хизматларнинг қулайлиги, сифати ва турларини ошириш, молия бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Келишув стандартлаштирилган лицензия бериш тартиби ва шартларини, талабнома берувчи ва лицензиатга қўйиладиган талабларни, шўъба корхонани ташкил этиш ёки сотиб олиш тартибини белгилайди”, — дея таъкидлади ЕИК вазири.
Битим лойиҳасида молиявий хизматлар кўрсатувчи субъектлар, шу жумладан, банклар ва суғурта ташкилотларининг миллий молия бозорларига ўзаро кириши белгилаб қўйилади, бу эса шўъба корхона шаклидаги юридик шахсни ташкил этиш ёки уни қўлга киритиш жараёнини соддалаштиради.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ БАА билан эркин савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни бошлайди