Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Зеленскийга зудлик билан ўт очишни тўхтатиш кераклигини айтди — ОАВ

ОАВ манбаси: Трамп тезроқ музокаралар олиб боришни хоҳламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Парижда Владимир Зеленский ва Эммануэл Макрон билан учрашувда Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишни исташини айтди. Бу ҳақда "Reuters" манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Маслаҳатчиларсиз 35 дақиқа гаплашган уч етакчи дунёга оид бирор бир қарашнинг аниқ тафсилотларини муҳокама қилишмади, бироқ Трамп зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва урушни тезда тугатиш учун музокаралар олиб боришни хоҳлашини такрорлади”, — дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп, Зеленский ва Макрон Елисей саройида уч томонлама учрашув ўтказди. ОАВга кўра, у атиги 35 дақиқа давом этган. Париждаги учрашувдан сўнг "The New York Post" газетаси Трамп Зеленскийга бефарқ муносабатда бўлгани, Киев режими раҳбарининг ўзи эса тадбир давомида икки президентнинг ёнида ўзини ноқулай ҳис қилганини ёзди.
Россия Трампнинг Украина бўйича баёноти билан танишиб чиқди — Песков
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский Трампдан Украина учун хавфсизлик кафолатларини талаб қилди — ОАВ