TOШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россия Давлат думаси депутатлари рус тилини билмайдиган мигрантларнинг фарзандларини мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилишди.
“Болани мактабга қабул қилишдан олдин унинг Россия Федерацияси ҳудудида бўлишининг қонунийлиги, шунингдек, рус тилини билиши текширилади”, - деб ёзмоқда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг Telegram–каналида.
Айтилишича, статистик маълумотларга кўра, чет эллик болаларнинг 41 фоизи рус тилини билишда муаммоларга дуч келишади. Улар дастурни ўзлаштиришда ва тенгдошлари ва ўқитувчилари билан мулоқот қилишда қийинчиликларга дуч келишади. Рус тилини паст даражада билиш ёки унинг йўқлиги боланинг ўзи учун стрессни келтириб чиқаради ва синфдошлар учун муаммоларни келтириб чиқаради.
Мигрант болалар учун мактабга қабул қилишдан олдин ўтказиладиган имтиҳон бепул бўлади. Улар учун бутун Россия бўйлаб рус тилини ўргатувчи маркарлар очилиши кутилмоқда.