Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ БАА билан эркин савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни бошлайди

Тегишли қарор ЕОИИ давлат раҳбарлари томонидан Бишкекда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қабул қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан эркин савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни бошлайди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Тегишли қарор ЕОИИ давлат раҳбарлари томонидан Бишкекда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

“Қўшма тадқиқот гуруҳининг фаолияти шуни кўрсатдики, БАА билан эркин савдо зонасини шакллантириш саноат соҳасида ҳам, агросаноат мажмуасида ҳам 1300 тадан ортиқ маҳсулот етказиб бериш ҳажмини ошириш учун шароит яратади”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.

Шу билан бирга, у комиссия бўлажак ишларга товарлар савдосининг имтиёзли режимини шакллантиришдан кўра кенгроқ қарашини таъкидлади.
Кўп қиррали ўзаро ҳамкорликнинг долзарблиги Бирлашган Араб Амирликларида Иттифоқ мамлакатларининг кўплаб компаниялари, шу жумладан инновацион компанияларнинг юқори қизиқиши ва мавжудлиги, шунингдек, ушбу давлатнинг халқаро савдо ва транспорт-логистика маркази сифатидаги роли билан тасдиқланади.
Бундан ташқари, БАА билан келишувга Катта Евроосиё ҳамкорлиги ва Шимол-Жануб йўлаги контекстида бутун Форс кўрфази мамлакатларида ЕОИИ экспортёрларининг мавқеини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан қаралади.
Андрей Слепнёвнинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида томонлар "fast track" режимига ўтишни ва биринчи раундни келаси йилнинг март ойида ўтказишни кутишмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва БАА қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришда тажриба алмашади