TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Владимир Зеленский АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан Париждаги учрашувда ундан хавфсизлик кафолатларини талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Bloomberg" нашрига таянган ҳолда ёзмоқда.
“АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан музокараларда хавфсизлик кафолатларини талаб қилди”, — дейилади нашрда.
Бундан ташқари, Зеленский Украина фақат кучли позициядан туриб сулҳ бўйича музокараларга кириши мумкинлиги ҳақидаги позициясини билдиришга ҳаракат қилган. У, шунингдек, Украина можаро бор экан, иттифоққа қўшила олмаслигини айтди, бироқ таклиф талаб қилди.
Шанба куни Трамп, Зеленский ва Макрон Елисей саройида уч томонлама учрашув ўтказди. Мамлакат ОАВга кўра, у атиги 35 дақиқа давом этган. Париждаги учрашувдан сўнг "The New York Post" газетаси Трамп Зеленскийга бефарқ муносабатда бўлгани, Киев режими раҳбарининг ўзи эса тадбир давомида икки президентнинг ёнида ўзини ноқулай ҳис қилганини ёзди.