ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия махсус ҳарбий операция зонасида жанг қилаётган аскарларнинг жасорати билан фахрланади, деди мамлакат президенти Владимир Путин Россия Қаҳрамонларини “Золотая Звезда” (Олтин Юлдуз) медаллари билан тақдирлаш маросимида.
“Биз уларнинг ҳар бири (қаҳрамонлари – таҳр.) – биздан анча олдин яшаб ўтганлар ҳам, замондошларимиз билан ҳам фахрланамиз. Махсус ҳарбий операция зонасида жанг қилаётган аскарларимиз жасоратидан фахрланамиз. Уларнинг қатъияти ғалаба қозонишимизга ҳеч кимда шубҳа қолдирмайди”, — деди Путин.
Тантанали тадбир мамлакатда ҳар йили 9 декабрь куни нишонланадиган Ватан қаҳрамонлари кунига бағишланди. Маросим Катта Кремль саройининг Георгий залида бўлиб ўтди.
Путин ўз сўзида “ҳеч ким Россияни синдира олмайди - биз томонда ҳақиқат, руҳнинг кучи ва қуроллари бор”, деб айтди.