ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик Жасурбек Жайсунов WТ бўйича “Катта дубулға челленжер” турнирида олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Катта дубулға челленжер” турнири ўз якунига етди.
“Мусобақанинг иккинчи кунида -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Жасурбек Жайсунов олтин медалга сазовор бўлди. Барча беллашувларда рақибларидан маҳорат бобида устун эканини кўрсатган Жайсунов финалда ҳам мезбон спортчига ҳеч қандай имконят қолдирмади ва келаси йил ўтказиладиган асосий мусобақа иштирокчисига айланди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи кунги баҳсларда Шуҳрат Салаев (+80 кг) кумуш медални қўлга киритган эди. Энди спортчилар эртага ўтказиладиган жамоавий дастурдаги жаҳон кубогининг финалида иштирок этишади.