Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш кўрсаткичлари бўйича янги ҳисобот тайёрламоқда

Ҳисобот тақдимоти келаси йил бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги сиёсий форум доирасида ўтказилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё минтақасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш кўрсаткичлари бўйича янги ҳисоботни тақдим этади. Бу ҳақда ЕИК ҳайъати раиси Бакитжон Сагинтаев маълум қилди.
Олмаотада Евроосиё тараққиёт банкининг Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш” конференцияси бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан ЕИК Ҳайъати раҳбари Евроосиё минтақаси мамлакатлари дуч келаётган глобал муаммолар қаторида одамлар ҳаётининг барча жабҳалари, жумладан, иқтисодиётга ҳам таъсир кўрсатувчи иқлим ўзгариши бор дея, қайд этди.

“Ушбу масаланинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда 2021 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш доирасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш нияти тўғрисида баёнот қабул қилишди, - деди Сагинтаев. – У Париж келишуви ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига ЕОИИ ягона бозорининг ишлаш тамойиллари асосида эришиш ниятини ифодалайди."

Унинг сўзларига кўра, иқтисодий интеграция ЕОИИ мамлакатлари томонидан БРМ кўрсаткичларига эришишга ижобий таъсир кўрсатадиган қўшимча омилга айланиши мумкин. Сагинтаев, шунингдек, жорий йилда Комиссия “ЕОИИ минтақасида БМТ БРМга эришиш кўрсаткичлари 2.0” янги ҳисоботини тайёрлашни бошлаганини айтди. 2025 йил июль ойида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги сиёсий форум доирасида БМТ штаб-квартирасида тақдимот ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИнинг ички бозорлари контрафактдан қандай ҳимоя қилинмоқда?