Катта дубулға: ўзбекистонлик таэквондочи Хитойдаги турнирда кумуш медални қўлга киритди

Шуҳрат Салаев 2025 йил ташкил этиладиган асосий “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочи Шуҳрат Салаев “Катта дубулға челленжер” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға челленжер” турнири давом этмоқда.
Шухрат Салаев удостоился серебряной медали на турнире "Большой шлем челленджер"
“Дастлабки кунда Шуҳрат Салаев кумуш медаль билан бирга 2025 йил ташкил этиладиган асосий “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди”, — дейилади хабарда.
Бугунги баҳсларда Омонжон Отажонов (-58 кг), Жасурбек Жайсунов, Мавлонбек Тўхтасинов (-80 кг) ҳамда Гулсанам Алижонова (+67 кг) медаллар учун курашишмоқда.