Танзила Нарбаева Покистон элчиси билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?

Савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Покистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмад Фарук билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар барқарор ривожланиб бораётганини, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида фаол ҳамкорлик амалга оширилаётганини қайд этди. Олий даражада эришилган келишувларни бажаришга эътибор қаратилди, бу жараёнда парламентлар муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
В Сенате Олий Мажлиса состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Исламской Республики Пакистан в Узбекистане
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришда муҳим ўрин тутадиган парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар мазкур соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
В Сенате Олий Мажлиса состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Исламской Республики Пакистан в Узбекистане
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига, икки давлат халқлари манфаатлари йўлида белгиланган режалар фаол амалга оширилишига ишонч билдирилди.
Транспорт-логистика: Покистон Ўзбекистон орқали қўшни минтақалардаги бозорларга чиқмоқчи