ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. 2025 йилда “BYD” автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобиль таннархини пасайтириш мумкин. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган автомобиль саноатида 2025 йил учун устувор вазифаларга оид тақдимотда таъкидланди.
Тақдимотда президент кўрсатмалари асосида такомиллаштирилган чора-тадбирлар баён қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных задачах в автомобильной промышленности на 2025 год.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Таъкидланишича, ҳозир йилига 400 мингдан зиёд автомобиль сотилаяпти. Аҳоли жон бошига даромад ошаётгани боис бу тенденция кейинги йилларда ҳам сақланиб қолади. Бундан фойдаланиб, талабга яраша маҳсулот ишлаб чиқарилади.
2025 йилда “BYD” автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобил таннархини пасайтириш мумкин. Ушбу компания раҳбарияти ҳам Ўзбекистондаги тармоқ корхоналари салоҳиятини юқори баҳолаган. Шу боис Маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш маркази имкониятларини ишга солиб, ҳудудий корхоналар билан кооперация ҳажмини 2 карра ошириш вазифаси қўйилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных задачах в автомобильной промышленности на 2025 год.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных задачах в автомобильной промышленности на 2025 год.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Келгуси йил экспортни 700 миллион доллардан ошириш мақсад қилинган. Шу билан бирга, Самарқанддаги автобус ва юк транспорти корхоналарини ҳам ташқи бозорларга олиб чиқиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳбари тармоқнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида тўхталди. Замон талабларига мослашиб, ишлаб чиқаришни барқарор қилиш, маркетинг ва сифат бўйича ҳар куни изланиш зарурлиги таъкидланди