ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Россия Украина бўйича музокаралар учун воситачилик сайъ-ҳаракатларни олқишлашга тайёр, деди мамлакат президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига.
“Биз воситачилик борасидаги барча саъй-ҳаракатларни олқишлашга тайёрмиз”, — деди у.
Ўтган ҳафта Остонадаги матбуот анжуманида президент Владимир Путин Россия Украина билан аввалроқ айтиб ўтган шартлар бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини тасдиқлади. Июнь ойида Россия давлат раҳбари можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ташаббуслар билан чиқди: Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва Украина Қуролли кучлари Россиянинг янги ҳудудларидан олиб чиқиб кетилганидан кейин музокараларга тайёрлигини эълон қилади.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Киев НАТОга аъзо бўлиш ниятидан воз кечишини эълон қилиши, шунингдек, нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомни қабул қилиши керак. Россия раҳбари Москвага қарши санкцияларни ҳам бекор қилиш зарурлигига ишора қилди.
Хорижий ОАВга кўра, Украина Россия билан музокараларга тайёрлигини эълон қилишни режалаштирмоқда.
“Россия билан қарийб уч йиллик жанговар ҳаракатлардан чарчаган Украина тинчликка тайёрлигини эълон қилишни режалаштирмоқда”, — дейилади материалда.
Шунингдек, журналистлар манбаларга таяниб, Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари Андрей Ермак АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трамп жамоаси билан алоқаларни ўрнатиш мақсадида Вашингтонга ташриф буюрганини таъкидлади ва Зеленский аввалроқ НАТОга қўшилиш эвазига ҳудудлардан воз кечиш бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини тан олганини эслатди.