Ўзбекистон ходимлар малакасини оширишда Россия билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ректори билан учрашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ўртасида меморандум имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (РХХДБА) ректори Алексей Комиссаров билан учрашди.
МИПТ и РАНХиГС подписали Меморандум о сотрудничестве
Суҳбатда томонлар Россиянинг етакчи илм-фан ва таълим муассасаси РХХДБА негизида республика давлат органларининг 150 нафар вакили учун малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича олиб борилган дастлабки ишлар натижаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистон миллий иқтисодиётини ривожлантиришдаги долзарб муаммоларни ҳал этиш учун зарур бўлган йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида модуллар мавзулари бўйича тегишли таклифлар киритилди.
“Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди”, — дейилади хабарда.
Тадбир якунлари бўйича томонлар меморандумнинг муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдиришди.
Айтилишича, бу ўз навбатида давлат органларини кадрлар билан таъминлаш сифатини оширишга хизмат қилади.
Академик, илмий ва маданий алмашинувлар ҳамда таълим ва маданий дастурларни амалга ошириш соҳасидаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг янада чуқурлашишига ишонч билдирилди.