Ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов йилнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди

Соврин спортчига Гонконгда ўтаётган пумсэ бўйича жаҳон чемпионати арафасида топширилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов 2024 йил якунлари бўйича дунёнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Таэквондо WT бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов жорий йил жаҳон миқёсида йилнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди.
Соврин спортчига Гонконгда ўтаётган пумсэ бўйича жаҳон чемпионати арафасида топширилди.
Ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов 2024 йил якунлари бўйича дунёнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди

“Ушбу номинация ғолиби бутун дунё бўйича овоз бериш йўли билан аниқланди. Қувонарлиси, бу ўзбек таэквондочиларининг жаҳон миқёсида илк бор мана шундай нуфузли совринни қўлга киритиши бўлди. Боиси шу пайтгача ҳеч бир ҳамюртимиз Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан бундай эътирофга сазовор бўлмаган эди”, — дейилади хабарда.

Париж-2024: Ўзбекистон Олимпия ўйинларини ўз тарихидаги энг зўр натижа билан тугатди
Матбуот маркази
Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Рашитов иштирокида матбуот анжумани — видео