Ўзбекистон ва ЕОИИ

Hi-tech иқтисодиётга ўтиш нафақат керакли, балки заруратга айланиб бормоқда — ЕИК

Остонада Марказий Осиёда технология ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари тармоғини ривожлантиришга бағишланган минтақавий йиғилиш бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Hi-tech иқтисодиётга ўтиш нафақат керакли, балки заруратга айланиб бормоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш департаменти директори Ернар Бакенов маъулм қилди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Остона шаҳрида Марказий Осиёда технология ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари тармоғини ривожлантиришга бағишланган минтақавий йиғилиш бўлиб ўтди.
Иштирокчилар Евроосиё минтақаси мамлакатлари технопаркларида интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш бўйича интеллектуал мулк соҳасидаги ишларни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳа муҳокама қилишди.

“Охирги йигирма йил ичида биз технологиянинг жадал ривожланишини кузатдик, бу эса биздан иқтисодий ривожланишга ёндашувни тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Hi-tech иқтисодиётга ўтиш нафақат керакли, балки заруратга айланиб бормоқда”, — деди Ернар Бакенов.

Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, илмий-тадқиқот, ихтирочилик ва инновацион фаолият учун қулай шарт-шароит яратиш асосий вазифалардандир.
Бу жараёнда ихтирочиларнинг барча ЕОИИ мамлакатларида яратилган технология ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари маҳаллий маълумотлар базаларида сақланадиган юқори сифатли техник маълумотларга кириши катта рол ўйнайди.
Ернар Бакенов илғор халқаро амалиёт ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган интеллектуал мулк соҳасида таҳлилий шарҳ тайёрлаш ҳақида гапирди.
Шунингдек, у 2024 йилда жорий этилган ЕОИИда саноат кооперациясига молиявий ёрдам кўрсатиш механизми ҳақида маълумот билан ўртоқлашди. Қайд этилишича, ушбу восита иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар бўйича фоиз ставкасини субсидиялашни ўз ичига олади. Ернар Бакеновнинг сўзларига кўра, бундай лойиҳаларни амалга ошириш янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ўзаро савдо ва инвестиция ҳажмини ошириш, экспортни фаоллаштириш, янги иш ўринлари яратишни таъминлайди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ давлатлари умумий биржа маконини яратмоқчи