ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Украинадаги ҳамма эркаклар сафарбар қилинишга тайёр бўлишлари керак. Бундай фикрни Явир чақирув белгили Украина Қуролли кучларининг 68-бригадаси қўмондони ўринбосари билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости мамлакат нашрига таяниб.
“Ҳозир ҳаммада урушга тушиб қоламиз ва ҳаёт тугайди, деган қўрқув бор. Ҳозир уйда бўлган барча эркаклар тайёргарлик кўришлари керак. Бу уларни четлаб ўтмайди... Тез орада ҳамма жалб этилади”, — деди у.
Шу билан бирга, у ҳарбий хизматга чақирув бўлимлари сафарбарлик режасини бажариш учун "ҳаммани қаторасига йиғиб" олаётганини, шу сабабли уларнинг 140 кишидан иборат бригадасига 60 нафар нолойиқ одам келишини тан олди.