ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэль Гросси Ўзбекистонда бўлиб турибди, дея хабар берди “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати.
“Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги бош директори икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келди”, — дейилади хабарда.
Гросси “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган тадбирда Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Марказий ва Жанубий Осиё, Россия, Яқин Шарқ мамлакатлари етакчи мутахассис ва экспертлари қатнашади.
Тадбир 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.