Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Захарова: Киев ўз ҳарбийларини асирликдан олишни истамайди

ТИВ расмий вакили: Киев режими асирлар алмашинуви жараёнини ҳар томонлама саботаж қилишда давом этмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Киев режими Украина фуқароларидан иборат 630 нафар ҳарбий асирни қайтариб олишни истамаяпти. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Киев режими асирлар алмашинуви жараёнини ҳар томонлама саботаж қилишда давом этмоқда. Муаммо шундаки, улар ўз одамларини олиб кетишмайди - Владимир Зеленскийга қўлга олинган 630 Украина фуқароси керак эмас, дея қўшимча қилди Захарова.
"У уларни рад этди. Кеча Татьяна Николаевна Москалькова уларнинг исмларини эълон қилди. Барчаси бўлиб 630 фамилия, исм, отасининг исми, туғилган санаси. Шунинг учун, Россия гўёки алмашишни хоҳламаётгани ва Украинага ўз одамларини бермаётганини эшитсангиз — бу ёлғон. Рақамлар ва фактлар мавжуд. Киев режими Украина фуқароларини олиб кетмоқчи эмас!”, — деди Захарова.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди