Тошкентда Номаълум аскар куни муносабати билан гул қўйиш маросими бўлиб ўтди

Волгоград ёдгорлик мажмуасида гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Тошкентдаги Волгоград ёдгорлик мажмуасига Номаълум аскар куни муносабати билан гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бугун Тошкентда Номаълум аскар куни муносабати билан “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ҳудудидаги Мангу аланга пойига ва Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ва "Россотрудничество" ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская қатнашди.
Россияда Номаълум аскар куни 3 декабрда нишонланади. Номаълум аскар куни жангларда ҳалок бўлган совет аскарлари хотирасига бағишланган. 3 декабрь санаси 1966 йилнинг шу куни номаълум аскарнинг кули Александр боғидаги биродарлик қабридан Москва Кремли деворларига кўчирилганлиги сабабли танланган.
1 / 8
2 / 8
3 / 8
4 / 8
5 / 8
6 / 8
7 / 8
8 / 8