TOШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган COP16 конференцияси доирасида мезбон давлат шартномасини имзолаш ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкентда ваколатхонасини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди.
Представительство МСОП в Узбекистане официально начинает свою работу
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климата республики Узбекистан
Ҳужжатни экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва IUCN бош директори Гретел Агилар имзолади.
“Тошкентда офиснинг ташкил этилиши ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратишига ишонаман. Экологик муаммолар чегара билмайди, бу эса кучларни бирлаштириш ва трансчегаравий ҳамкорлик муҳим эканлигини англатади. IUCNнинг Тошкентдаги ваколатхонаси нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиё минтақасига хизмат қилиб, табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришидан мамнунмиз”, — деди вазир Азиз Абдуҳакимов.
Республика IUCNга 2021 йилда аъзо бўлди. Ҳужжат давлат органлари билан янада самарали ҳамкорликни таъминлайди ҳамда IUCNнинг Ўзбекистон ва минтақани тизимли ва самарали ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини қўллаб-қувватлайди.
“Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайдиган ҳамда мамлакатда ва бутун Марказий Осиёда атроф-муҳит ва иқлим бўйича қўшма ташаббусларга асос соладиган ушбу муҳим воқеадан мамнунмиз, – деди IUCN бош директори Гретел Агилар.
Қайд этилишича, IUCN ва Экология вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик самарали саъй-ҳаракатларга йўл очади. Ҳамкорлик лойиҳалари қаторига IUCN, Глобал экологик фонд (GEF) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда бошланган IUCNМинтақавий ягона соғлиқни сақлаш ташаббуси ҳамда Ландшафтлар ва ерларни тиклаш лойиҳаси киради.
Представительство МСОП в Узбекистане официально начинает свою работу
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климата республики Узбекистан
Яқин келажакда GEF ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва алоҳида қимматли ландшафтларни тиклашни комплекс бошқариш лойиҳасини ишга тушириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.
Қўшимча қилинишича, ушбу лойиҳалар долзарб экологик муаммоларни ҳал қилади ва инсоният ва табиат манфаати учун инновацион, кенг кўламли ечимларни рўёбга чиқаради.