TOШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) биржа операциялари учун ягона майдон яратилмоқда. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши тегишли битим лойиҳасини тасдиқлади, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
ЕИК кенгаши ЕОИИ мамлакатларига брокерлар ва дилерларни “бешлик”нинг бошқа мамлакатларида биржа савдоларида иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги битим лойиҳасини юборди.
Битим биржа операциялари учун ягона майдонни яратишни назарда тутади. Шунингдек, брокерлар ва дилерлар келиб чиқиш мамлакатлари ваколатли органлари томонидан берилган лицензиялар асосида фаолият юритишлари мумкин бўлади.
Ҳужжат инвесторлар учун имкониятларни сезиларли даражада кенгайтиради, ЕОИИ биржа майдонларида сотиладиган молиявий воситаларнинг ликвидлиги ва жозибадорлигини оширади.
Бугунги келишув илгари қабул қилинган қимматли қоғозларни қабул қилиш ва муомалага киритиш тўғрисидаги битим билан биргаликда ЕОИИ доирасида умумий молия бозори ва айирбошлаш маконини яратишга қаратилган.