ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари қўмондонлик ёлғонлари ва дезертирлар тўлқинидан шикоят қилишд. Бу ҳақда РИА Новости хориж ОАВга таяниб хабар берди.
“Биз Угледарга автоматлар билан етиб келдик, улар у ерда 150 та танк бўлишини айтишди, аммо уларнинг сони 20 та эди, шунингдек, ҳеч қандай ҳимоясиз”, — деди украиналик ҳарбийлар журналистларга.
Материалда Украина Қуролли кучларининг юзлаб аскарлари қурол-яроғ йўқлиги сабабли Угледарда жойлашган Украина бўлинмасидан қочиб кетгани айтилган. Кузатувчилар, шунингдек, жорий йилнинг ўн ойида Украина армиясидан олдинги можароларга қараганда кўпроқ одам қочганини таъкидлади.