"Қиш Ёкутистондан бошланади" фестивали қиш, абадий музлик, Сибир совуқлиги ва шимолий меҳмондўстликка бағишланган. Республиканинг иқлимий хусусиятлари билан боғлиқ брендларни бирлаштиришга қаратилган Россиядаги тадбир туризмининг асосий воқеаларидан биридир. Айнан Ёкутистонда 1 декабрдан рус қиши бошланади.
Фестиваль доирасида бўлиб ўтган “Ёқутистон олмослари” танловида жами 20 та жамоа иштирок этиб, учта мусобақада беллашишди. Усталар қор ва муздан ҳақиқий санъат асарларини яратишди.