Бухородаги маҳалла “этнотуризм қишлоғи” мақомини олди — режалар ва амалга оширилган ишлар

Ширин маҳалласида 20 дан ортиқ меҳмон уйи ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган Ширин маҳалласига “Ширин этнотуризм қишлоғи” мақоми берилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Ширин туризм қишлоғида ташаббускор тадбиркорлар томонидан қуйидагилар ташкил этилди:
20 тадан ортиқ меҳмон уйи;
10 тага яқин ҳунармандчилик маркази;
20 тадан ортиқ савдо ва умумий овқатланиш шохобчаси;
30 тага яқин балиқчилик, ҳалвопазлик, шўрданак тайёрлаш каби хизматлар;
хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар учун Wi-Fi нуқталари.
Махалле Ширин в Бухарской области присвоен статус "этнотуристической деревни"
Айтилишича, бу орқали 300 нафар кишини иш билан банд қилиш имконияти яратилмоқда. Маҳаллада, шунингдек, "Shirin etno house" маркази ва ҳунармандлар маркази фаолиятини ривожлантириш режалаштирилган.
Махалле Ширин в Бухарской области присвоен статус "этнотуристической деревни"
Қуйидаги удумлар ҳам маромига етказилади:
қадимий сандал уйлар, деҳқончилик асбоб-анжомлари тайёрлаш;
от ва туяда сайр қилиш;
қадимий тош тегирмон иши;
асаларичилик, шўрданак ва миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари тайёрлаш.