TOШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари Украина Қуролли кучлари аэродромлари инфратузилмасига ҳужум қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳларининг учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига, Украина ҳарбий-саноат комплексининг ишлашини таъминловчи энергетика объектларига, шунингдек, 132 та ҳудудда душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарар етказди”, — дейилади махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақидаги ҳисоботда.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари узоқ масофали бошқариладиган "Нептун" ракетасини, HIMARS ва 45 та самолёт типидаги дронларни уриб туширди.
Россия қўшинлари гуруҳлари ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда. Украина Қуролли кучларининг барча йўналишларда бир кунлик жами йўқотишлари 1500 кишидан ошди.