Мирзиёев ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар билан танишди

Мутасаддиларга ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни жамиятга қайта мослаштириш, бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Охирги беш йилда диний-маърифий соҳага оид 3 та қонун, 4 та президент фармони ва кўплаб қарорлар қабул қилинди. Йиғилишда уларнинг ижроси дин вакилларига хизмат қилаётгани қайд этилди.
Главе государства доложено о принимаемых мерах по укреплению социальной среды и развитию религиозного просвещения.
Хусусан, мусулмонлар учун шароитларни яхшилаш мақсадида 100 дан ортиқ масжид барпо этилди, 555 таси таъмирланди. Диний ташкилотлар учун бино қурилишига ер ажратиш тартиби жорий қилинди. Ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилди. Умра сафарларини ташкил қилиш қонуний тартибга солинди.
Главе государства доложено о принимаемых мерах по укреплению социальной среды и развитию религиозного просвещения.
“Маълумки, бугун кибермаконда хавф-хатарлар кучайиб бормоқда. Чегаралар ва қонунларни тан олмайдиган интернет тармоқлари орқали радикал ғоялар ҳам кириб келмоқда. Бунинг оқибатида аҳолининг нисбатан заиф қатламлари, жумладан, ёшлар турли ноқонуний гуруҳлар таъсирига тушиб қолаётгани афсусланарли. Бутун жамоатчилик бундан огоҳ бўлиши, уламолар ва нуронийлар тўғри йўлни кўрсатиши керак”, - дейилади хабарда.
Қўқон ва Марғилон шаҳарлари тажрибаси асосида маҳаллаларда “Оқсоқоллар ва ота-оналар кенгашлари” тузилгани муҳим ўрин тутмоқда.
Бундай хайрли ишларни давом эттириб, маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни илму ҳунарга чорлаш муҳимлиги айтилди. Мутасаддиларга ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни жамиятга қайта мослаштириш, бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Ўзбекистондаги диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.
Ўзбекистон Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммитида иштирок этди