Дала четларидан самарали фойдаланган фермерларга қатор имтиёзлар берилади

Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл ҳисобланади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Дала четларидан самарали фойдаланган фермерларга қатор имтиёзлар берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание, посвященное мерам по увеличению производства, переработки и экспорта плодоовощной продукции
Йиғилишда ҳар бир маҳалла, хонадон ва фермер хўжалигига Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходими бириктирилиши белгиланди.
Томорқа ва уйлар олди, маҳалладаги кўчалар бўйи, дала чети ва каналлар атрофида 650 минг гектар ер бор. Энди бу ерларнинг аниқ ўлчами тасдиқланиб, Агроплатформага киритилади. Аҳоли ва фермерлар сифатли уруғ танлаш, дори ва ўғитни тўғри қўллаш, маҳсулотни сифатли сақлашга ўргатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание, посвященное мерам по увеличению производства, переработки и экспорта плодоовощной продукции
Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл ҳисобланади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермернинг барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат этилади. “Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалашган тизимда ажратилади. Дала четлари ҳисоби, етиштирилган маҳсулот ҳажми “e-Fitouz” портали орқали назорат қилиб борилади.
Маҳаллалардаги кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида 10 миллион туп узум экиш ташаббуси билдирилди. Улар ўсиб, ҳосилга киргунча Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши барча агротехник тадбирларга кўмаклашади. Маҳсулотларни сотиб олиш учун маҳаллалар экспортчи корхоналарга боғланади.
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание, посвященное мерам по увеличению производства, переработки и экспорта плодоовощной продукции
Йиғилишда мева-сабзавотларни қайта ишлаш масаласи таҳлил қилинди. 10 та агрологистика маркази, мингдан ортиқ совуткичли омборхона ташкил этилади. 40 минг гектардан ортиқ саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо этилади.
Мутасаддиларга 2025 йилда органик майдонларни 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш вазифаси қўйилди. Энди органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилади. “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, “Кашер” каби сертификатларни олиш харажатлари учун тадбиркорларга субсидия ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание, посвященное мерам по увеличению производства, переработки и экспорта плодоовощной продукции
Шунингдек, келгуси йилда мева-сабзавот экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш мумкинлиги қайд этилди.
Йиғилишда атроф-муҳитни асраш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Мутасаддилар Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларининг бориши юзасидан ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание, посвященное мерам по увеличению производства, переработки и экспорта плодоовощной продукции
Йиғилишда ижро интизоми масаласи ҳам таҳлил қилинди. Йил якунигача оз қолгани, белгиланган барча вазифаларни бажариш натижадорликни ошириши қайд этилди.
Келгуси йил ҳар бир вазирлик, вилоят ва тумандаги ишларнинг тизимли ҳисоби олиб борилади. Бу электрон платформага ўтказилиб, сўров ҳам, маош ҳам шунга боғланади. Бош вазирга ушбу тизимни йўлга қўйиб, ижро интизоми ва назоратини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Энди мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар баҳоланади — янги фармон