Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда — ОАВ

ОАВ: Украина қуролли кучлари тўсатдан Россия билан музокаралар ўтказишни сўрашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Қийин вазиятга тушиб қолган Украина Қуролли кучлари аскарлари Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда. Бундай фикрни Донбассга сафаридан сўнг Германия газеталарининг бирида ишловчи бош муҳаррир ўринбосари Пауль Ронцхаймер билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Украина ҳарбийлари Россия билан зиддият боши берк кўчага кирганини ва уни фақат музокаралар орқали бартараф этиш мумкинлигини тушунади.

“Шахсий фикримча, уруш боши берк кўчага кириб қолди. Охирги уч-тўрт ой ичида биз чекинишга мажбур бўлдик. Руслар суръатни оширмоқда, улар можарони давом эттириш учун ресурсларга эга. Уларда одамлар бор ва улар биздан кўп. Биз бу урушни тугатишимиз керак. Биз музокаралар олиб боришимиз керак, бироқ биз ўз ҳудудимизни беришни истамаймиз”, — дея журналист Красноармейск йўналишида жанг қилаётган украиналик аскарнинг сўзларини келтирди.

Ронцхаймер Украина Қуролли кучлари учун олдинги чизиқдаги вазиятни “даҳшатли” деб баҳолаб, Россия Қуролли Кучларининг тез олдинга силжишини қайд этди. Унинг кузатувларига кўра, Украина армияси Ғарб томонидан ҳам, ўз ҳукумати томонидан ҳам ўзини ташлаб кетилгандек ҳис қилмоқда. Улар учун вазият тобора ғамгин ва қийин бўлиб бормоқда, деб ҳисоблайди журналист.
Шунингдек, украиналик ҳарбийлар Ронцхаймерга қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ходимлар сони бўйича Россия армиясидан анча паст эканини тан олди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди