ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Россия Федерациясининг Волгоград вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Иштирокчилар: "Волгоград вилояти экспортини қўллаб-қувватлаш маркази" АНТ директори Виктория Афанасова, Россия Федерациясининг Волгоград вилояти Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш қўмитасининг туризмни ривожлантириш, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Елена Попова.
Матбуот анжуманида қуйидаги саволларга жавоб берилди: Волгоград компаниялари нималар билан ташриф буюрди? Ҳамкорлик учун қандай янги имкониятлар бор?