Матбуот маркази

Анонс: Ўзбекистон қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўраётгани муҳокама этилади

Матбуот анжуманида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакиллари иштирок этишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Шу йилнинг 29 ноябрь куни соат 11:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларига оид масалалар кўриб чиқилади.
Иштирокчилар:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва улардан фойдаланиш тизимини мувофиқлаштириш ва таъмирлаш лойиҳаларини умумлаштириш бошқармаси бошлиғи Обиджон Мўминов;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминоти тизимини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Илҳом Тўраев.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.