TOШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Тошкентда электрон қурилмалар ишлаб чиқараришга мўлжалланган Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси очилди, дея хабар берди Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси.
Тошкентда Россиянинг “Домалогика” МЧЖ компанияси ва Ўзбекистоннинг “Энергоприбор” МЧЖ компанияси ўртасида электрон қурилмалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “DLKIP Electronics” қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
В Ташкенте открыли совместное российско-узбекское предприятие по производству электронных устройств
© Торговое представительство России в Узбекистане
Тадбир Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси, Доғистон Саноат ва савдо вазирлиги, Россия ҳудуди экспортини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимлари иштирокида ўтказилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин ўз нутқида икки давлат корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, Доғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар юксак даражада эканини қайд этди.
Яратилаётган корхона Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш ва тоғ-кон саноати, нефт-газ мажмуаси ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналари томонидан фойдаланишга топшириладиган датчиклар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.