TOШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга автомобиль саноатида қилинаётган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, мамлакат саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади. Ўтган ўн ойда 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. 1 минг 400 турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилган. Иқтисодий чоралар натижасида соҳада таннарх 4 фоиз камайган. Экспорт 455 миллион доллар бўлган.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раиси олдиндаги режалар ва вазифалар юзасидан ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёевга автомобиль саноатида қилинаётган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айтилишича, келаси йил 450 мингта автомобил ишлаб чиқариш ва экспортни 700 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.
“Ҳудудий корхоналар билан кооперацияни кучайтириб, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган. Хусусан, 700 та детални ўзлаштириш бўйича 325 миллион долларлик 63 та лойиҳа амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о проводимой работе в автомобильной промышленности и планах на 2025 год.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Кооперация асосида маҳаллий корхоналарга буюртмаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.