TOШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Минск шаҳрида 28 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, иштирокчилар 7 та масалани кўриб чиқишади. МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг 2020–2023 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни эшитилади.
МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгашининг 2019–2023 йиллардаги фаолиятини таҳлил қилади. Иштирокчилар МДҲ Дельфи ўйинлари ва 2030 йилгача бўлган даврда лойиҳани амалга ошириш истиқболлари ҳақидаги маълумотлар билан танишади.
Қолаверса, йиғилишда 2025 йил 26 январда бўлиб ўтадиган Беларусь Республикаси президенти сайловида МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари номзодини келишиб олинади.