Камчатка ўлкаси Ўзбекистонга балиқ маҳсулотларини етказиб беришни оширади – Морозова

Юлия Морозова: етказиб беришда ҳам, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш нуқтаи назарини шакллантиришда ҳам ёрдам беришга тайёрмиз.
Sputnik
Камчатка ўлкаси Ўзбекистонга балиқ маҳсулотларини етказиб беришни икки бараварга оширади. Бу ҳақда Россиянинг Камчатка ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Юлия Морозова Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди.
“Жорий йилда Ўзбекистондаги биринчи ҳамкоримизга 143 тонна балиқ маҳсулотларини етказиб бердик. Йил охиригача бу кўрсаткични икки бараварга оширишни мўлжаллаяпмиз”, — деди Россиянинг Камчатка ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Юлия Морозова.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда балиқ маҳсулотлари истеъмоли аҳоли жон бошига 3 килограммдан сал кўпроқни ташкил этаётган бўлса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти камида 12 килограммни тавсия қилади, дунё бўйича эса бу кўрсаткич ўртача 20 килограммни ташкил этади. Шу боис, биз, албатта, етказиб беришда ҳам, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш нуқтаи назарини шакллантиришда ҳам ёрдам беришга тайёрмиз", – деди у.
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.