Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади — Медведев

Медведев: МҲО учун қуролларнинг катта қисми Россияда ишлаб чиқарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Махсус операциялар эҳтиёжлари учун қурол турларининг мутлақ кўпчилиги Россияда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев "Al Arabiya" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ҳарбий техника, қурол-яроғ, махсус техника, ракеталар, снарядларнинг мутлақ кўп қисми мамлакатимизда, шу жумладан, бугунги кунда биз мулоқот қилаётган корхоналарда ишлаб чиқарилади”, — деди Медведев.
Суҳбат махсус ҳарбий операция эҳтиёжлари учун ускуналар, шу жумладан, "Прорыв" Т-90М танкларини ишлаб чиқарадиган "Уралвагонзавод" корхонасида ёзиб олинган.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Анналена Барбок Европа Иттифоқи Эронга Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилгани учун қўшимча санкциялар жорий этишини, Хитой эса Россияга дрон етказиб бергани учун оқибатларга олиб келишини айтганди. Бироқ Москва, Пекин ва Теҳрон бу каби айбловларнинг барчасини бир неча бор рад этиб келади.