TOШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Россия Федерациясининг Камчатка ўлкаси ҳукумати раиси Юлия Морозова иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Россия Федерациясининг Камчатка ўлкаси Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий, таълим, фан ва технология соҳаларида қандай ҳамкорлик қилади?
Саноат ишлаб чиқарувчилари ўзаро қандай ишлайди?
Қайси соҳаларни ривожлантириш режалаштирилмоқда?