ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Ереванда бўлиб ўтган россиялик ватандошлар медиафорумига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Москва ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти ва Москва ватандошлар уйи кўмагида 10-14 ноябрь кунлари Ереванда россиялик ватандошлар медиафоруми бўлиб ўтди. Форум якунлари Тошкент – Москва видеокўприги форматидаги давра суҳбатида муҳокама қилинди.
Тошкентдаги иштирокчилар:
“Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази” ННТ директори, “Ўзбекистон янгиликлари” портали бош муҳаррири Виктор Михайлов;
“Взгляд.uz” нашри бош муҳаррири Сергей Генералов;
“Ўзбекистон-24” телерадиоканали катта муҳаррири Наталья Юдина;
“FinTech & Retail CA” ахборот порталининг бош муҳаррири Оксана Малосабирова.
Москвадан иштирокчи:
Москва ватандошлар уйи бош мутахассиси Игорь Чекунов.
Иштирокчилар қуйидаги масалаларда сўз юритишди: медиафорумда қандай мавзулар муҳокама қилинди? Оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида қандай ташаббуслар илгари сурилди? Янги технологиялар контент яратиш жараёнини қандай ўзгартириши мумкин?