TOШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили бўйича давлат дастури доирасида навқирон авлодга кенг имкониятлар яратилмоқда. Давлат дастурида жамоавий спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш вазифаси белгиланган. Шунга мувофиқ, қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по широкому вовлечению молодежи в спорт
© Пресс-служба президента Узбекистана
Масалан, жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат олий таълим муассасаларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.
Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади.
Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади.
“ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по широкому вовлечению молодежи в спорт
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по широкому вовлечению молодежи в спорт
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тизим мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилиб, уларга бештагача маҳалла ва таълим муассасалари бириктирилади. Маҳаллаларда тўгараклар ташкил этган тренерлар қўшимча рағбатлантирилади.
Президент спорт соҳаси ёшларга оид давлат сиёсатининг катта йўналиши эканини таъкидлаб, жойларда бу борадаги қулайликларни кенгайтириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук этиб тарбиялаш бўйича фикрларини билдирди.