"Amirsoy" ЕОТКА орқали сайёҳларни жалб қилиш имкониятини кенгайтирмоқда

ЕОТКА директори альянсга аъзо бўлган тоғ-чанғи курортлари қандай ривожланаётганини айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Amirsoy Resort тоғ-чанғи дам олиш маскани Евроосиё тоғ курортлари альянси (ЕОТКА) орқали сайёҳларни жалб қилиш имкониятини кенгайтирмоқда. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ипак йўлида туризм” кўргазмасида ўтказилган анжуманда маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Амирсой" тоғ-чанғи курортининг ЕОТКА таркибига кириши ривожланиш ва сайёҳларни жалб қилиш учун янги имкониятлар очмоқда. Бу йил биз бир миллион сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозир фаол тажриба алмашиш йўлга қўйилган ва келажакда олтита курортда битта ски-пассдан фойдаланиш имконини берувчи экотизим яратиш ниятидамиз”, — деди "Amirsoy Resort" тоғ-чанғи курорти бош директори Рустамжон Раимжонов.

Amirsoy Resort тоғ-чанғи курорти бош директори Рустамжон Раимжонов
ЕОТКА бош директори Наталья Вишневская альянснинг унинг аъзоларига қандай устуворликлар бериши ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.
“Биз альянс курортлари учун стратегия ишлаб чиқдик. У хизмат кўрсатишнинг энг юқори стандартлари, этник-маданий компонент, фаолият ва ўзаро таъсирнинг янги форматлари, таассуротларни бошқаришга асосланган маҳсулотларни яратиш ва хавфсизликка эътибор қаратган ҳолда халқаро ҳамкорликни ўз ичига олади”, — деди Вишневская.
Шунингдек, у ЕОТКА доирасида тоғ туризми соҳасида ҳеч қаерда ўқитилмайдиган ноёб кадрлар тайёрлаш мақсадида корпоратив университет ташкил қилинганини ҳам айтиб ўтди.
ЕОТКА Тошкентда ўз фаолияти натижаларини сарҳисоб қилди
Ундан ташқари, Вишневская ЕОТКА доирасида давлатлараро туристик маршрут яратиш, тоғ кластерларини ривожлантириш, тоғ курортларида лифтлар ва чанғи зоналари ташкил қилиш ҳақида айтиб берди.

Евроосиё тоғ курортлари альянси Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳудудиа жойлашган олтита тоғ-чанғи дам олиш масканларини ўз ичига олади.