ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин россияликларга мурожаат қилди.
Путиннинг асосий баёнотларини қуйида келтирамиз.
Ғарбнинг узоқ масофага учувчи ракеталари зарбаси ҳақида
Ғарбнинг узоқ масофага учувчи ракеталари Курск ва Брянск вилоятидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди.
Душман ўз олдига қўйган мақсадларга эришмади, деди Путин.
Россияга қарши Ғарбнинг узоқ масофага учувчи ракеталаридан фойдаланиб, душман махсус ҳарбий операция жараёнига таъсир ўтказа олмайди.
“Орешник” ракетаси ҳақида
Россия Украинанинг “Южмаш” заводига ярдосиз гипертовуш билан жиҳозланган баллистик ракета билан зарба берди. Бу ракета номи – “Орешник”. Унга қарши ҳозир бирорта восита йўқ. Уни бирор бир ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тута олмайди.
“Орешник” қўлланиши АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш режаларига жавоб бўлди.
Россия вазият кескинлашига қатъий, кескин ва муносиб жавоб қайтаради.
Ракета қўлланилган тақдирда Россия Украинанинг тинч аҳолисига хавфли ҳудудни тарк этишни олдиндан таклиф қилади.
Россия тинчлик воситаларини афзал билади, бироқ воқеанинг ҳар қандай ривожланишига тайёр, жавоб ҳамиша бўлади.
Махсус ҳарбий операция ҳақида
Россия Қуролли кучлари барча йўналишларда олға силжимоқда.
Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома ҳақида
АҚШ 2019 йилда уйдирма баҳона билан Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бир томонлама бузиб, хатога йўл қўйди.