TOШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Санкт-Петербургда бўлиб ўтган “Модалар ҳамдўстлиги” халқаро форумида иштирок этди.
Санкт-Петербургда 19-20 ноябрь кунлари “Модалар ҳамдўстлиги” халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Тадбир Ҳамдўстлик мамлакатлари ва бошқа мамлакатлардан 1,5 мингдан ортиқ иштирокчини жамлади.
Санкт-Петербургда 19-20 ноябрь кунлари “Модалар ҳамдўстлиги” халқаро форуми бўлиб ўтди.
© Ассоциация "Узчармсаноат"
Форумда мода, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларини интеграция қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мода ҳамдўстлиги форуми МДҲ мамлакатларида енгил саноат ва ижодий тармоқларни ривожлантиришга қаратилган стратегия ва ташаббусларни муҳокама қилиш учун асосий платформага айланди.
Форум тадбирларида Ўзбекистондан қатор мутахассислар иштирок этишди. Масалан, форум сессияларида “Ўзтўқимачиликсаноат” тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси раиси маслаҳатчиси Дилбар Муҳамедова “Бахтли ва соғлом инсон ҳаёти формуласидаги мода” номли маърузаси билан қатнашди.
Тошкент тўқимачилик институти проректори Холида Комилова “Миллий кийим маданиятидаги саломатлик коди” ва “Талабаларнинг амалий тайёргарлиги сифатини яхшилашда корхоналардаги кафедра филиалларининг роли” ҳақида гапирди.
“Ўзчармсаноат” уюшмасига кўра, форумнинг ялпи мажлисида уюшма вакиллари ҳам иштирок этишди. Қайд этилишича, МДҲга аъзо давлатларнинг енгил саноатни ривожлантириш учун зарур ресурслар ва хомашёнинг мавжудлиги халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун катта имкониятлар яратади.
Валентина Матвиенко: Мода и креативные индустрии стали ещё одним объединительным фактором на пространстве СНГ
© Совет Федерации
Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко халқаро форум доирасидаги дизайнер ва ишлаб чиқарувчилар ютуқлари кўргазмасини бориб кўрди.
Валентина Матвиенко: Мода и креативные индустрии стали ещё одним объединительным фактором на пространстве СНГ
© Совет Федерации
“Мамлакатларимиз ҳамма нарсани ўзлари қила олади – дизайндан тортиб фуқароларимиз завқ билан киядиган кийим-кечак, пойабзал, аксессуарлар ишлаб чиқаришгача. Форумда аллақачон 16 та шартнома имзоланган ва бу иш давом этмоқда. Бу биз бир-биримизни тўлдираётганимизни, янги ёндашув ва технологияларни баҳам кўришимизни англатади”, - деди Матвиенко.
Валентина Матвиенко: Мода и креативные индустрии стали ещё одним объединительным фактором на пространстве СНГ
© Совет Федерации
Форумнинг якуний йиғилиши МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) штаб-квартирасида ўтказилди.
Форумнинг якуний йиғилиши МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) штаб-квартирасида ўтказилди.
© Исполнительный комитет СНГ
Қайд этилишича, МДҲ ПА ва Россия Федерация Кенгаши томонидан асосий вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ташкил этилган форум енгил саноат ва креатив индустрияни ривожлантириш истиқболларига бағишланди.
Модераторлар сифатида Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Инна Святенко ва МДҲ ПА Кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкий иштирок этди.
Инна Святенко ўз сўзида мода нафақат мамлакатларни бирлаштирибгина қолмай, балки туризм ривожини рағбатлантириши ва маданий меросни оммалаштириши мумкинлигини таъкидлади.
Форум давомида иштирокчилар касбга йўналтириш, енгил саноат учун кадрлар тайёрлаш ва креатив йўналишда таълим кластерларини яратиш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, форум иштирокчилари халқаро ҳамкорлик ва экспорт масалаларига эътибор қаратишди.
Стратегик ташаббуслар агентлиги бош директори Светлана Чупшева 2023 йилга келиб Россия мода маҳсулотлари экспортининг 69 миллиард рублгача ўсиши ва рус брендларининг ташқи бозорлардаги муваффақияти ҳақида гапирди. Россия экспорт маркази раҳбари Вероника Никишина МДҲнинг Россия экспортининг 80 фоизи жўнатилган асосий бозор сифатидаги аҳамиятини таъкидлади.
"Tajikistan Fashion Week" асосчиси Тоҳир Ибрагимов ўз мамлакати ютуқлари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, уч йил ичида 15 та йирик инвесторни жалб қилишга ва миллий дизайнерларни халқаро тармоқларга интеграциялашга муваффақ бўлинган.
Форумнинг якуний йиғилиши МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) штаб-квартирасида ўтказилди.
© Исполнительный комитет СНГ
“Ўзбекистонлик Дилбар Муҳамедова дунёнинг 80 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш ҳақида гапириб, МДҲ давлатлари билан фаол ҳамкорликни таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Форумнинг якуний йиғилиши МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) штаб-квартирасида ўтказилди.
© Исполнительный комитет СНГ
Дмитрий Кобицкий тадбир якунларини сарҳисоб қилар экан, форум якунлари тўғрисидаги маълумотлар МДҲ ПА Кенгаши мажлисида тақдим этилишини таъкидлади. Шунингдек, у иштирокчиларни якуний резолюцияга киритиш учун ўз таклифларини билдиришга чақирди.