TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Россия учун Украина можаросида ўз мақсадларига эришиш муҳим, Россия президенти Владимир Путин аллақачон музлатиш варианти тўғри келмаслигини айтди. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ "Reuters" агентлиги ўз манбаларига таяниб, Россия гўёки фронт чизиғи бўйлаб можарони музлатишга рози бўлиши ёки рус қўшинлари назорати остидаги Харьков вилояти ҳудудидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
“Президент бу можарони музлатишнинг ҳар қандай варианти бизга мос келмаслигини айтганди. Биз учун барчага яхши маълум бўлган мақсадларимизга эришиш муҳим”, — деди Песков.