Санкт-Петербургда бухоролик суратчиларнинг кўргазмаси очилди

Фотокўргазма ўз ишини 11 декабрга қадар давом эттиради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Санкт-Петербургда Бухоро шаҳрининг бой маданий мероси ва замонавий қиёфасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Санкт-Петербургда Бухоро шаҳрининг бой маданий мероси ва замонавий қиёфасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда
Бухоро шаҳрининг бой маданий мероси ва замонавий қиёфасига бағишланган фотокўргазма Санкт-Петербург давлат университети ҳузуридаги Сергей Дягилев номидаги Замонавий санъат музейида очилди. У ўз ишини 11 декабрга қадар давом эттиради.
Санкт-Петербургда Бухоро шаҳрининг бой маданий мероси ва замонавий қиёфасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда
Фотокўргазма бухоролик суратчилар Шавкат Болтаев ва Беҳзод Болтаев томонидан ташкил этилди. Унда Бухоронинг 1988-2024 йиллардаги ҳаётини акс эттирувчи элликдан ортиқ бадиий ва ҳужжатли суратлар намойиш этилмоқда.
Санкт-Петербургда Бухоро шаҳрининг бой маданий мероси ва замонавий қиёфасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда
Ўзбек фотографларининг асарлари шаҳар аҳоли ва меҳмонларига Бухоронинг ўзи хос маданий хилма-хиллигини тақдим этади. Тадбир меҳмонларининг қайд этишича, фотосуратчилар ўз суратларида жонли лаҳзалар ва ҳис-туйғуларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда репортаж жанри имкониятларидан кенг фойдаланган.
Санкт-Петербургда Бухоро шаҳрининг бой маданий мероси ва замонавий қиёфасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда
Кенг жамоатчиликка тақдим этилган ушбу кўргазма нафақат маданий алмашинувни бойитади, балки петербургликларни замонавий Ўзбекистон билан яқиндан таништирмоқда.