TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бош прокурорни Россия элчиси Олег Мальгинов ва Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев кутиб олди.
Генпрокурор РФ прибыл в Узбекистан с рабочим визитом
© Sputnik
Бугун Красновнинг Ўзбекистон бош прокуратураси раҳбари билан учрашуви режалаштирилган. У ўз ҳамкасби билан фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кейинги қўшма қарорларни ишлаб чиқиш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилади.
Маълумот учун, Россия ва Ўзбекистон прокуратура органларининг ўзаро ҳамкорлиги бундан 10 йилдан кўпроқ аввал Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 12-йиғилиши доирасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида бошланган эди.
Икки давлат назорат идоралари раҳбарлари турли платформаларда ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматда мунтазам учрашиб туради. Игорь Красновнинг 2021 йил сентябрь ойида Тошкентга ташрифи чоғида 2021–2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган эди. Идоралараро Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги ҳужжат прокуратура органлари раҳбарлари томонидан 2024 йил апрель ойида Москва шаҳрида тасдиқланган.