Москва Кремль давлат саройида “Ўзбекистон юлдузлари оқшоми” концерти бўлиб ўтди. Концерт Россиядаги Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ташкил этилди.
Тадбирда икки давлат маданият вазирлари, ишбилармонлик доиралари вакиллари, дипломатлар ва санъат намоёндалари иштирок этди.
Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Ойгул Нодирова, хизмат кўрсатган артистлар Озода Нурсаидова ва Илёс Арабов томонидан ўзбек миллий мумтоз ва эстрада қўшиқлари ижро этишди. Шунингдек, ўзбек, рус халқ қўшиқлари, жаҳон опера классикаси дурдоналари янгради.
Томошабинлар Ўзбекистон халқ артисти Камолидин Ўринбоев бошчилигидаги Давлат симфоник оркестри ҳамда Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли дастурларидан баҳраманд бўлишди.
Сарой фойесида ўзбек халқи маданий қадриятларини акс эттирувчи кўргазма ҳам тақдим этилди.
Юлдузлар бу каби тадбирлар халқлар ўртасидаги маданият ришталарни мустаҳкамлашини таъкидлашди
Концертнинг ёрқин лаҳзалари – Sputnik видеосида.