Ўзбекистон ва ЕОИИ

Эрон ЕОИИ билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор — ЕИК

ЕИК ва Эрон ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Эрон ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Элдар Алишеров Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Кўп томонлама ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси бош директори бошчилигидаги Эрон Ислом Республикаси делегацияси билан амалий учрашув ўтказди.
ЕИК вазири эронлик ҳамкорларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари томонидан Эроннинг ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш жараёни ҳақида маълумот берди. Бу масала бўйича якуний қарор Иттифоқ давлат раҳбарлари томонидан Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қабул қилинишини таъкидлади.
Эрон делегацияси раҳбари ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори даражасини таъкидлади ва уни, биринчи навбатда, энергетика ва транспорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини айтди.
Элдар Алишеров ЕИК ва Эрон ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини билдирди. Шунингдек, у ЕОИИда кузатувчи давлатлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Учрашув якунлари бўйича Эрон вакили ЕИК вазирини 2025 йилда Теҳронга ташриф буюришни таклиф қилди. У Эрон ишбилармон доираларининг Евроосиё кун тартиби, шунингдек, хорижий бизнес учун очилаётган имкониятлар ҳақида хабардорлигини ошириш учун ЕОИИ тақдимотини ўтказишни таклиф қилди. Ушбу ташаббус ЕОИИ мамлакатлари ва эронлик ҳамкорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тижорат алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Эрон: эркин савдо шартномаси асосида яратилган имтиёзлар ҳақида маъруза қилинди