ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган расмий логотип тақдим этилди, дея хабар берди Кремль матубот хизмати.
Поклонная тепалигидаги Ғалаба музейида Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар ва расмий логотип тақдимоти бўлиб ўтди.
Юбилей, махсус лойиҳалар ва турли акциялар ҳақида батафсил маълумот берувчи may9.ru 80 йиллигини нишонлаш расмий веб-сайти ишга туширилган.
“2025 йил яқинлашмоқда, бу барчамиз учун муҳим йил, биз Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаймиз. 9 май куни жуда катта тадбир бўлади. Бундан ташқари, Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган бир қанча турли ташаббуслар, акциялар, кўргазмалар ва бошқалар бор”, — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
Россия Федерацияси Маданият вазири Ольга Любимованинг сўзларига кўра, 2025 йилда Буюк Ғалабани нишонлашга бағишланган маданий-маърифий тадбирларнинг асосий жойи Ғалаба музейи бўлади.
Бундан ташқари, янги тадбирлар ва акциялар режалаштирилган: "Ғалаба ўқишлари", "Ҳамма учун битта ғалаба", "Тиббий полк" ва бошқалар.