TOШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития, дальнейшего улучшения инвестиционного климата и предпринимательской среды в Андижанской области.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, вилоят туманларида олиб борилган ўрганишлар давомида қатор таклифлар аниқланган. Масалан, Олтинкўл ва Жалақудуқдаги 600 гектарда хитойлик инвесторлар томчилаб суғориш орқали қалампир етиштириб, қайта ишлаш лойиҳасини бошлаган. Бу орқали гектаридан 15 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш ҳисоб-китоб қилинган.
Пахтаобод туманида Бирлашган Араб Амирлиги компанияси билан ҳамкорликда 470 гектарда гилос ва резавор мевалар етиштириш йўлга қўйилган. Тадбиркор инвестиция мажбуриятини ўз вақтида бажараётгани учун давлатдан инфратузилма қилиб беришни сўраган.
Вилоятдаги 4 та паррандачилик корхонаси фаолиятини тиклаб, эҳтиёжманд оилалардаги 650 нафар одамни ишга олиш имконияти аниқланган.
Асакадаги “АДМ электрикс” корхонаси автомобиллар учун 28 турдаги сим ўтказгич ва мультимедиа тизимларини ишлаб чиқаради. “Оникс”, “Трекер”, “Киа сонет” каби моделларда маҳаллийлаштириш кенгайтирилса, корхонанинг қуввати ва даромади ошади.
“Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича қарор лойиҳасини тақдимот қилди. Унда 2025 йилда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилган”, — дейилади хабарда.
3 миллиард 100 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштириш, 334 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, 305 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда 1 миллиард доллар миқдорида экспорт қилиш вазифаси белгиланган.
вилоятда аҳоли зичлиги инобатга олиниб, ер масаласида имкониятлар яратилади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган майдонлар, жумладан, қир-адирлардан жами 1 минг 800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилади. У ерларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, уй-жойлар барпо этилади.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития, дальнейшего улучшения инвестиционного климата и предпринимательской среды в Андижанской области.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллади. Янги имкониятлардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни замонавий инфратузилма билан таъминлаш, аҳолининг бандлигини ва даромадларини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.