Самарқандликлар Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашди — фото

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун.
Sputnik
Самарқандда Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллигига бағишланган тадбирлар Регистон майдонидан бошланди. 20х40 метр ўлчамдаги байроқни кўтарган ҳарбийлар, спортчи ёшлар, ички ишлар ва миллий гвардия бошқармаси отлиқлари, техника воситалари Кўксарой майдони томон ҳаракатланди.
1 / 11
2 / 11
3 / 11
4 / 11
5 / 11
6 / 11
7 / 11
8 / 11
9 / 11
10 / 11
11 / 11
Байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш мумкин:
жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлашда.
Қуйидагилар байроққа нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади:
йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
байроқ тасвири туширилган белгиларни поябзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;
байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.