Ўзбекистонлик саблячилар жаҳон кубогида олтин медалга эга чиқишди

Жамоавий дастурдаги беллашувларда йигитлар финалда Қозоғистон, қизлар эса Болгарияни мағлуб этиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик саблячилар жаҳон кубоги босқичининг барча дастурларида муваффақиятли иштирок этишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ниҳоясига етди. Унда барча дастурлар ўзбекистонликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Жамоавий дастурдаги беллашувларда йигитлар финалда Қозоғистон, қизлар эса Болгарияни мағлуб этиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.
1 / 2
2 / 2
Йигитлар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Венгрия.
Қизлар: Ўзбекистон, Болгария, Руминия.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исломбек Абдазов ҳамда Зуҳриддин Қодиров ўртасидаги финал ҳам муросасиз кечди. Якунда Абдазов 15:14 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди. Шунингдек, жамоа аъзоси Фернанда Эррера ҳам жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди.